Тошкент шаҳрига янги раҳбар тайинланди
Президент ўтказаётган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинганди.
Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилдан 2021 йилга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter