Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари 6 кунлик иш тартибига ўтди
«Фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига тез, сифатли ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мурожаатчиларнинг талаб ва истакларидан, кўп маротабали мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда, уларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари 6 кунлик иш тартибига ўтказилди.
Эндиликда ҳафтанинг шанба кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ хизмат кўрсатадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter