Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи фуқароларни қабул қилишга киришди
Кеча, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Бош бошқарма бошлиғи генерал-майор Р.Жўраев фуқароларни қабул қилди.
Шу куни дастлабки тергов, суриштирув, фуқаролараро муносабатлар юзасидан муаммоли масалалар, шунингдек, ички ишлар органларига қабул қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат олиш учун 15 нафар фуқаро мурожаат қилдилар.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мурожаатчиларнинг 5 тасига шу жойнинг ўзида тезкорлик билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Қолган мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Рустам Жўраев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter