Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш эълон қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, пойтахтдаги Абдулла Қодирий кўчасида ҳаракатланиш чекланади. 

«Шаҳримизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Абдулла Қодирий кўчаси Лабзак кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача бўлган қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

24 ноябр 09:00 дан бошлаб, ишлар жараёнида йўлнинг бир тарафи ёпилиб, ҳар икки йўналишга ҳаракат йўлнинг иккинчи тарафидан ўтади.

Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг