Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ғафур Ғулом боғи ҳақидаги муҳокамаларга изоҳ берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ғафур Ғулом боғи ҳақидаги муҳокамаларга изоҳ берди

Фото:«Uzcapital.info»

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш мавзуси кенг муҳокама этилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев аҳоли билан учрашиб, уларга боғда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида атрофлича маълумот берди.

Маълум қилинишича, қайта қуриш жараёнида ҳам ушбу боғ эшиклари аҳоли учун ёпилмайди, шунингдек, шу пайтгача бўлгани сингари кейинчалик ҳам унга кириш бепуллигича қолади.

Шунингдек, реконструкция сабаб тадбиркорлар ҳеч қандай зарар кўрмайди, ўз фаолиятини аввалги тартибда давом эттиради.

Ушбу боғ соя-салқинлиги ва ўсимликлар дунёсига бойлиги билан ажралиб туради. Қайта қуриш жараёнида бу яшиллик дунёсига умуман зарар етказилмайди, ҳеч бир дарахт кесилмайди.

Аҳолига янада яхши хизмат кўрсатиш, уларнинг кўнгилли хордиқ чиқаришлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида яроқлиллик муддатини ўтаб бўлган атракционлар янги, замонавийларига алмаштирилади.

Шунингдек, боғ ичидаги таъмирталаб йўллар созланади. Велойўлаклар ҳам ташкил этилиши мумкин, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг