Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар тайинланди

Султанова Шаҳноза Абдувахитовна Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди. 

Шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Умарова Нодира Нигматуллаевна бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинган.

Шаҳноза Султанова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Аввал Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг