Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропортидан қадимий тангаларни олиб чиқишга уриниш фош этилди

Тошкент аэропортидан қадимий тангаларни олиб чиқишга уриниш фош этилди

Тошкент аэропортида «Тошкент-аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан қадимий тангаларни яширинча олиб чиқишга уринган йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев хабар берди.

Таъкидланишича, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро А.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган. Ушбу шахсга ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилган. Унинг ёнидаги шахсий юклари солинган сумкадан 290 дона турли йилларда зарб этилган қадимий тангалар топилган. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистон тарихига оид маданий бойликлар туркумига киритилган – Cобиқ Иттифоқ даврида зарб этилгани тангалар экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг