Тожикистондан Тошкент ва Бухорога авиарейслар йўлга қўйилади
Тожикистоннинг «Somon Air» авиакомпанияси Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналишида парвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақда «News.tj» хабар қилди.
28 июль куни Душанбедан Тошкентга биринчи Somon Air - Боинг 737-300 авиалайнери парвоз қилди.
«Учиш вақти 45 дақиқани ташкил қилади, ушбу йўналиш бўйича парвозлар жума кунлари амалга оширилади»,- дейилади компания хабарида.
Бундан ташқари, август ойида авиакомпания Тожикистон тарихида илк бор Душанбе-Бухоро-Душанбе йўналишида ҳам парвозларни йўлга қўяди.
Ушбу рейснинг тўлиқ тафсилотлари ҳақида кейинчалик хабар қилиниши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter