Тоғли ҳудудда «Dehqonobod City» қурилиши бошланди
Жорий йилнинг 15 октябр куни Деҳқонобод туманида «Dehqonobod City» кўп қаватли уйлар мажмуаси қурилиши бошлаб юборилди.
Мажмуа очилишида иштирок этган вилоят ҳокими Муроджон Азимов, туман ҳокими Зоир Алиқулов ва сектор раҳбарлари, шунингдек нуронийлар ва кенг жамоатчилик янги уйлар қурилишининг илк пейдоворини қўйди.
Деҳқонободлик тадбиркор томонидан барпо қилинаётган кўп қаватли уйлар жами 8 гектар майдонда қад ростлаб, 1034 нафар оила учун мўлжалланган. Лойиҳа бошида 6 та 5 қаватли турар жой бинолари барпо этилади.
«Ушбу кўп қаватли турар жой бинолари аҳоли учун арзон нархларда берилади», дея хабар берди Деҳқонобод туман кенгаши депутати Турдиқул Маманов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter