ТИВ вакили Ўзбекистон фуқароларига хабар йўллади
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили юзага келган вазият юзасидан Ўзбекистон фуқароларига хабар йўллади.
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқин ва доимий алоқада бўлиб турибди.
Фуқароларимиз учун бирор-бир хавф-хатар юзага келганда, тезкор равишда тегишли чоралар кўрилади.
Зарур ҳолларда фуқароларимиз қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;
Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82», — дейилади вазирлик мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси мурожаат билан чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter