ТИВ Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган уч ўзбекистонлик ҳақида ахборот берди
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 8 сентябр куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда 4 одам жабрланди. 2 нафар аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида, З.С. эса касалхонада вафот этди. Давлат рақами 40Р988ҚА бўлган «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси М.У. Ўрдабаси тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилган.
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассаса билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ваяқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter