Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тинчликсевар инсонларнинг қимматли хазинасига айланган тарихий нутқ

Тинчликсевар инсонларнинг қимматли хазинасига айланган тарихий нутқ

Фото: Xabar.uz

Бугун Бангладеш Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида Бангабандҳу Шайх Мужибур Раҳмоннинг 7 мартдаги тарихий нутқига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизнинг академик ва кўплаб нуфузли вакиллари иштирок этишди.

Байрам дастурида Бангладеш халқининг отаси — мамлакатнинг илк президенти ва бош вазири — Бангабандҳу Шайх Мужибур Раҳмоннинг 7 март кунидаги тарихий нутқи рус ва инглиз тилларида субтитр орқали намойиш этилди.

Сўнг «миллатни барпо этишда етакчининг ўрни» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси, доктор Моҳаммад Монирул Ислом, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори Абдураҳим Носиров ҳамда Вебстер университети ректори, доктор Энтони Жарвислар қатнашди.

Тадбир сўнгида Мужибур Раҳмоннинг шонли ҳаёт йўли ва меросига бағишланган шеърият кечаси бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, ЮНEСКО томонидан Жаҳон ҳужжатли мероси сифатида эътироф этилган ушбу тарихий нутқ бугунги кунда нафақар Бангладеш, балки бутун дунёдаги тинчликсевар инсонлар учун қимматли хазинага айланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг