TikTokда болаларни ўз жонига қасд қилишга ундаган блогер фош этилди
Италиянинг Флоренция прокуратураси TikTokдаги саҳифаси орқали ўз жонига қасд қилишга ундайдиган маълумотларни тарқатаётган блогерни топди. Бу ҳақда РИA Новости почта полицияси вакилига таяниб хабар берди.
Хавфли видеоларни жойлаган блогер Сицилиянинг Сиракуза вилоятида яшовчи 48 ёшли аёл бўлиб чиқди. Прокуратура унинг ижтимоий тармоқларга киришини блоклашга қарор қилган.
Блогер жойлаган видеода эркак билан аёл ким кўпроқ нафас олмасдан туришга баҳслашади. Полиция ушбу видеони хавфли деб топиб, италиялик аёлни ўз жонига қасд қилишга ундашда айблади. Тергов жараёнида аёл хавфли мусобақалардан иборат бошқа видеоларни ҳам жойлаштиргани аниқланди. Унинг саҳифасига 730 мингдан ортиқ киши обуна бўлган.
Aввалроқ, Италияда 10 ёшли қизча TikTokнинг блэкаут деб номланган челленжида қатнашиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу муносабат билан ҳукумат ижтимоий тармоқдаги ёшини ҳужжат асосида аниқлаб бўлмайдиган барча фойдаланувчиларнинг аккаунтларини блоклаб қўйди.
TikTokдагилар эса қизни ушбу челленжда иштирок этишга ундайдиган ҳеч қандай маълумот топилмаганини таъкидламоқда. Шундай бўлса-да, ижтимоий тармоқ ўз жонига қасд қилишга ундовчи маълумотларни текширишда ҳукуматга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter