Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиёт йўналишида ўқишни кўчиришнинг янги тартиби

Тиббиёт йўналишида ўқишни кўчиришнинг янги тартиби

2021 йил 15 июлдан бошлаб, талабалар ўқишини бир ҳудудда жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчириш тартиби жорий қилинган.

Шунга кўра, 2021/2022 ўқув йилида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларидан тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишни кўчиришда тест синовлари бўйича ўтиш бали 100 балл этиб белгиланди.

Жорий йил Давлат тест марказининг “transfer.dtm.uz” электрон тизими орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу масала бўйича 6 372 та ариза келиб тушди.

Тест натижаларига кўра:

  • 100,0 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабалар 545 нафарни;
  • 99,9-56,7 балл тўплаганлар 2 853 нафарни, 56,6 ва ундан паст балл тўплаганлар эса 2 764 нафарни ташкил этди;
  • Ариза топширганларнинг 210 нафари эса турли сабабларга кўра синовларда иштирок этмади.

Мазкур қоида мамлакатимиз тиббиёт тизимига етук ва малакали кадрларни етказиб бериш, соҳада чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, ушбу йўналишдаги олий ўқув юртларида таълим сифатини янада ошириш, бу орқали аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш мақсадида қабул қилинди.

Шундай экан, тиббиёт йўналишида етук мутахассис бўлишни истаган ёшлар учун билим синовлари ҳеч қандай мураккаблик туғдирмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг