«Тез ёрдам»га радиоалоқа ускуналари ва GPS-трекерлар ўрнатилади
«Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, жойларда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури белгиланди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиаллари замонавий бино ва иншоотлар билан таъминланади.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари ва «Call-марказ»лар жиҳозланади, инфратузилмаси яратилади.
Марказий туман (шаҳар) шифохоналари қабулхоналари шошилинч хизмат кўрсатишга ва юқори технологик тиббий жиҳозлар ўрнатишга мослаштирилади.
Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилади.
Тез тиббий ёрдам бригадалари планшетлар билан таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter