Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тез ёрдам» ходими коронавирусга чалинган одамни кўришдан бош тортса нима қилиш керак?

«Тез ёрдам» ходими коронавирусга чалинган одамни кўришдан бош тортса нима қилиш керак?

Фото:«Xabar.uz»

23 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда берилган муҳим саволларнинг айримларини қуйида келтирамиз. 

Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмокда?

Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби полиорган ўзгаришлар юзага келганлиги сабабли касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг (жизненный объем легких) 20-30% га камайиши, шунингдек, альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келишитуфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб системасида ҳам патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.

Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 та машҳур шифокор коронавирусдан вафот этишди. Нега бу ҳақида ҳалигача халққа маълум қилинмади? Нега буни сир сақлаяпсизлар?

Дарҳақиқат, ўтган ҳафтада Қорақалпоғистонда иккита тиббий ходим: шифокор ва ҳамшира вафот этди. Бу ҳақда ўша заҳоти ушбу маълумот олингандан маҳаллий телевидение орқали маълум қилинди.

Агар тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилганда коронавирус билан касалланган беморни кўришдан бош тортса биз кимга ва қаерга мурожаат килишимиз керак?

Тез тиббий ёрдам хизмати беморда қайси касаллик бўлишидан қатъий назар биринчи ёрдам кўрсатиши шарт.

Агар бу хизмат томонидан беморга ёрдам кўрсатишдан бош тортилса ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари ишонч телефони орқали мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг