Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўлга тушган террорчи, яна Рашиджон Қодиров, МИБга янги ваколатлар, АҚШ ҳукуматида ўзгаришлар, «Насаф»нинг йирик мағлубияти ва бошқа хабарлар

Қўлга тушган террорчи, яна Рашиджон Қодиров, МИБга янги ваколатлар, АҚШ ҳукуматида ўзгаришлар, «Насаф»нинг йирик мағлубияти ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 13 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Туркманистон президентининг ўғли яна парламентга ўз номзодини қўйди

Туркманистон президентининг ўғли Демократик партия вакили Сердар Бердимуҳамедов номзод сифатида Ахал вилоятининг «Душак» сайлов округидан иштирок этади.

Президент иккита давлатга ҳамдардлик билдирди

Кеча, 12 март куни Катманду осмонида авиаҳалокат рўй берган бўлиб, 46 йўловчи ҳалок бўлган, 25 нафари қутқариб олинган ва шифохонага юборилган.

Шавкат Мирзиёев Рим папасига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 март куни Рим-католик черкови раҳбари Францискни Ватикан миллий байрами — унинг Муқаддас тахтга ўтирган куни муносабати билан табриклади.

Таълим

Давлат тест маркази имтиҳонларнинг тест саволларини эълон қилди

Олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовлари учун тест топшириқлари умумтаълим фанларнинг мазмуни таркиби ва абитуриентларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар асосида ҳар бир фан бўйича алоҳида тест топшириқлари тафсилотларига мувофиқ тузилади.

Ҳуқуқ

Авария содир бўлганда биринчи навбатда қандай ҳужжатлар зарур?

Бундай вазиятда ҳам қатор ҳужжатлар талаб қилинади.

Алимент кимларга қанча берилади?

«Маҳалламизда тақдир тақозоси билан оиласидан ажрашиб, фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган аёл бор. Унга фарзанди учун алимент ундириб беришга ёрдам бермоқчимиз. Бунинг тартибини билмоқчи эдик».

Автотранспорт учун давлат божи камайтирилди. Нима ўзгарди?

«Автотранспорт билан боғлиқ шартнома ва ишончномаларни нотариал тасдиқлаш бўйича давлат божлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълумот берсангиз».

Жамият

Ўзбекистон МХХ теракт амалга оширмоқчи бўлган террорчини қўлга олди (видео)

16 ёшида Туркияга ишлаш учун кетган ва у ерда Билол ва Абу Умар исмли кишилар билан танишган. Улар йигитга Сурияга боришга ёрдам беришган. Тадқиқотлар жараёнида 22 ёшли йигит террорчилик ҳаракатларида, шунингдек, Сурия ҳукумати қўшинларига қарши қуролли жангларда иштирок этганини тан олди.

18—19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу галги ҳашардан нима кутилмоқда?

Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» акцияси ўтказилиб, 20 мингдан ортиқ кам таъминланган оиланинг 300 минг м2га яқин уй-жойи таъмирланади ва тартибга келтирилади.

Энди ўзбекистонликлар давлат томонидан Туркияга ишга юборилади

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида Туркиянинг Тayga grup компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

«InFinBank» Рашиджон Қодиров ишига алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни рад этди

Аввалроқ бир қатор хорижий ОАВ томонидан «InFinBank»нинг норасмий соҳиби Фарҳод Мамажоновнинг собиқ прокурор Рашиджон Қодиров «пулини ювганликда» гумон қилиниб қўлга олингани, у ИИВ ертўласида сўроқ қилинаётгани ҳақида расман тасдиқланмаган хабарлар тарқатилганди.

Ўзбекистон Банклар ассоциациясига янги директор тайинланди

У аввал Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири, макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Қашқадарё вилоят ҳокими, «Ипотекабанк» бошқаруви раиси каби лавозимларда ишлаган.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари исми-шарифи нега ИИВ сайтида қидирувдаги шахслар рўйхатида турибди?

Беҳзод Мусаев шахси ҳақида маълумотларни қидириш асносида тасодифан қизиқ маълумотга дуч келдик. Гап шундаки, ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида худди шу исмдаги Ўзбекистон фуқароси қидирувдаги шахслар рўйхатида турибди.

Мажбурий ижро бюросига янги ваколатлар берилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 март куни «Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ўзбекистонда сержантлар мактаблари тугатилди

Мудофаа вазирлиги тизимидаги Чирчиқ, Самарқанд, Қарши, Урганч, Наманган шаҳарларида жойлашган сержантлар тайёрлаш мактаблари ўз фаолиятини тўхтатди.

Ҳодиса

Тошкент — Сирдарё йўлида янги турдаги фоторадарларга энг кўп тушган ҳайдовчилар рўйхати

Жорий йил февраль ойи бошидан «Олмаота – Бишкек –Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фоторадар ускуналари ўрнатилиб, синов режимида ишга туширилган эди.

«Америка орзуси»дан фойдаланиб, самарқандлик фуқарони чув тушириб кетишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Р. қўлга олинган.

Тошкентда машина ёниб кетди (фото+видео)

Шайхонтоҳур тумани жойлашган Ганга чорраҳасидаги кўприкка кираверишда иккита «Нексия» бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Ишқаланиш оқибатида ёқилғи бакида ёнғин чиққан.

Маданият

Машҳур модельер Юбер де Живанши вафот этди

Де Живанши 1927 йилда таваллуд топган. Париждаги нафис санъат мактабида таҳсил олган Живанши кейинроқ ўзининг номи билан аталадиган «Givenchy» модалар уйига асос солади.

Қозоқ шоири Абай ижодини ўрганиш бўйича Президент қарори имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 март куни «Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Уч йил давомида олинган фильм 24 март куни катта экранларга чиқади

Шу йилнинг 24 март куни «Танҳоимсан» фильми юртимиз кинотетарларида намойиш этила бошлайди. Режиссёрлар Мурод Йўлдошев ва Акбар Инсоповнинг илк иши бўлмиш ушбу кинокартинани суратга олишга уч йил сарфланди.

Технология

«Apple» яна бир компанияни «ютиб юборди»

Американинг «Apple» компанияси электрон нашрларга обуна бўлиш хизматини тақдим этадиган «Textura» компаниясини сотиб олди.

Спорт

Арда Турон уйланди (фото + видео)

Унаштирув маросимида Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси Омина Эрдўғон ҳам қатнашишди. Меҳмонлар орасида Арда ва Аслихоннинг яқинлари, дўстлари бор эди.

Уйидан қочиб кетиб юлдузга айланган футболчи

Оиламдагиларнинг аксарияти мендан футболчи чиқишига ишонишмасди. Оилада 10 киши эдик. Кийим-кечакларни йиғиштирдим-да, пойтахт шаҳар Дакарга бориш учун кўчага чиқдим. Аммо киссамда умуман пул йўқ эди...

Қатарга борган «Насаф» қақшатқич мағлубиятга учради

Ўзбекистоннинг «Насаф» жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида тўртинчи тур учрашувини ўтказди.

Дунё

Туркия шимолида автобус ҳалокатга учради, ўн киши ҳалок бўлди

Истанбулдан Тоқатга кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетган. Дастлаб 6 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Қозоғистонда бензин тақчиллигини йўқотишнинг йўли топилди

Таъкидланишича, агентликнинг расмий сўровига Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги жавоб йўллаган бўлиб, унда Қозоғистонда нефтни қайта ишловчи тўртинчи заводни қуришни таҳлил қилувчи ишчи гуруҳ томонидан мамлакатнинг автобензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросинга бўлган эҳтиёжи ўрганиб чиқилиб, маълум хулосага келингани баён қилинган.

Трамп Рекс Тиллерсонни ишдан олди, Марказий разведка бошқармасига янги директор тайинлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат давлат котиби Рекс Тиллерсонни ишдан олди ва унинг ўрнига Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпеони тайинлади.

Тавсия қиламиз

Карам 200 сўм, ҳожатхона — 1000 сўм! (карикатура)

«Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан» деган нақл бор халқимизда.

Марҳамат қилиб, навбатга туринг!

«Илон изи» шаклида навбат қилинадиган бўлса бемалол 10-15 метрлик «илон» ясаса бўладиган жой бор. Лекин одамлар битта дарчанинг атрофини «ярим ой» шаклида ўраб олиб, бир-бирларини итариб, босиб, янчиб бор кучи билан дарчага қараб интиладилар. У ерда аёл, эркак, қари, ёш деган гап йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг