Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Терининг рангпарлиги — ўта хавфли касаллик белгиси

Терининг рангпарлиги — ўта хавфли касаллик белгиси

Фото: «Okgastro.ru»

Тери рангининг оқариши ичак саратони белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда британиялик онкологларга асосланиб «Express» хабар берди.

Aксарият ҳолларда тери рангининг носоғломлиги анемияга ишора қилади. Бироқ бу аломат саратон касаллиги туфайли организмда ўткир темир танқислиги келиб чиққанда пайдо бўлиши мумкин, деб огоҳлантиради газета.

Онкологик касалликнинг асосий белгилари: нажасдаги қон, ичак фаолиятининг ўзгариши, қориннинг пастки қисмида доимий оғриқ. Aгар ушбу аломатлардан бири уч ҳафтадан узоқроқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг