Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тереза Мэй қироллик тўйига таклиф этилмади

Тереза Мэй қироллик тўйига таклиф этилмади

Манбанинг аниқлик киритишича, ушбу тўй Ҳаррининг акаси шаҳзода Уилям ва герцогиня Кейт Миддлтоннинг 2011 йилдаги никоҳ тўйидек дабдабали бўлмайди.

Фото: «inosmi.ru»

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй шаҳзода Ҳарри ва Меган Марклнинг яқинда бўлиб ўтадиган тўйига таклиф этилмаган. Бу ҳақда кеча, 10 апрель куни  ҳукуматдаги манбага асосланиб, «Independent» нашри маълум қилган.

19 май куни Букингем саройида бўлиб ўтадиган тўйга фақат келин-куёвнинг яқинлари, дўстлари таклиф этилади.

Манбанинг аниқлик киритишича, ушбу тўй Ҳаррининг акаси шаҳзода Уилям ва герцогиня Кейт Миддлтоннинг 2011 йилдаги никоҳ тўйидек дабдабали бўлмайди.

Шаҳзода Ҳаррининг расмий вакили эса тўйга сиёсатчиларни таклиф этмасликка қарор қилинганини маълум қилган.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг