Темир йўл чипталари харид қилишда VISA халқаро тўлов тизими жорий қилинмоқда
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан йўловчи ва ўз мижозларига сервис хизматини янада яхшилаш борасида режали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тўловларни амалга ошириш учун янги тизим ишга туширилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизматининг хабарига кўра, яқин орада чипталарни сотиб олиш ёки унинг учун тўловни амалга ошириш учун VISA халқаро тўлов тизимидан фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги кунда мазкур тизимни жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда ва у тест режимида ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter