Пиширилган гўштни музлатгичда қанча муддат асраш мумкинлиги айтилди
Мутахассислар олдин ҳам пиширилган гўштни музлаткичда фақат кесилган шаклда сақлашни маслаҳат берган. Бу ҳақда Eat This, Not That! маълум қилди.
Гўштнинг катта бўлаклари, масалан, қовурилган ёки бутун курка, яхши совутиш учун кичикроқ қисмларга бўлиниши керак. Тайёрланган гўшт музлатгичда икки соат давомида, тўрт даражадан ошмаган ҳароратда қолдирилиши керак.
Агар гўштли таом иссиқ шароитда ёки қуёшда қолиб кетса, уни бир соат давомида совутиш ёки ташлаб юбориш керак.
Шу тарзда бактерияларнинг тез ривожланишининг олдини олиш мумкин, дейди мутахассислар. Escherichia coli ва Salmonella дея аталадиган бактериялар гўштда энг кўп учрайдиган турдир. Уларнинг ҳар бири билан ифлосланган гўштни истеъмол қилиш овқатдан заҳарланишга олиб келиши мумкин.
Escherichia coli диарея, сийдик йўллари инфекциялари, нафас олиш касалликлари ва қон оқими инфекцияларига олиб келади.
Дудланган гўшт ёки колбаса музлатгичда тўрт даража ёки ундан паст ҳароратда бир ҳафта давомида хавфсиз тарзда сақланиши мумкин. Мол гўшти ёки парранда гўшти - фақат уч ёки тўрт кун сақланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter