Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тавсия: иссиқда ҳаракатланиш, овқатланиш ва кийиниш

Тавсия: иссиқда ҳаракатланиш, овқатланиш ва кийиниш

Фото: Xabar.uz

Ёз мавсумида, ҳусусан, аномал иссиқда қандай кийиниш, овқатланиш ва кўчада ҳаракатланиш юзасидан Фавқулотда вазиятлар вазирлиги масъул ходими Абдусами Аҳмадов ўз тавсияларини берди.

Кийиниш

Аномал иссиқ даврда бир қанча қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Боиси аномал иссиқ ҳам худди аномал совуқдек инсон организмига салбий таъсир қилади.

Иссиқда  кийиладиган кийим сунъий толали бўлиш керак эмас. Яъни синтетик материалли кийимларни кийиш тавсия этилмайди. Кўпчиликка маълумки, иссиқда бадан нафас олиши лозим. Бунда, албатта, пахта ва бошқа табиий матолардан тикилган кийимлар кийиш фойдали. Кийимлар оқ, мовий ёки пушти ва бошқа ёрқин рангларда бўлса яхши.

Ҳаракатланиш пайтида бош кийими бўлиши шарт. Чунки иссиқ мияга жуда салбий таъсир кўрсатади.

Ўлим ҳафи бор

Инсон организмини офтоб уриши оқибатида ҳатто ўлим ҳолати юзага келиши мумкин. Айниқса, кексалар, аёллар ва ёш болаларга ёмон таъсир қилади. Шу сабабли фуқаролар кўчада ўртача 1 километр юрган вақтларида икки ёки уч маротаба тўхтаб, сояда дам олиш офтоб уришидан анча сақлайди.

Кундузи соат 11:00 дан то соат 16:00 га қадар кўчада ҳаракатланмаслик тавсия этилади, албатта, зурурий эҳтиёж бўлмаса.

Овқатланиш

Ёғли, қоврилган, аччиқ ва шўр таомлардан қочишга тўғри келади. Салқинлатувчи таомлардан тайёрлаб, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Сув ичиш режимига амал қилиш шарт. Сувни бирданига кўп ичиб қўйиш ҳам ёмон таъсир қилади. Шунинг учун сувни бўлиб-бўлиб, кун давомида уч литрдан беш литргача ичиш керак. Агар инсон организмига етарли миқдорда сув кириб турмаса, қон қуюқлашиши, айниқса, бу қарияларда салбий оқибатлар келтириб чиқариши хавфи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг