Миграция агентлиги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
Баъзи ижтимоий тармоқларда «Ресурс Капитал» ташкилоти томонидан фуқаролар Россия Федерациясига ишга жўнатилиши ҳақида эълонлар берилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси бу хабар юзасидан юртдошларимизни огоҳлантирди.
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
«Ресурс Капитал» ташкилоти эса фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун лицензия олмаган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига фуқаролардан ушбу ташкилот устидан кўплаб шикоятлар келмоқда.
«Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ресурс Капитал» ташкилоти фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтамиз.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ админларидан бу хизмат билан ноқонуний шуғулланаётган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда қонунчиликка риоя қилишни, фуқаролардан эса фирибгарлик қурбонига айланиб қолмасликни сўраймиз» дейилади агентлик маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter