Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева маҳалла тизимини танқид қилиб, пандемияга қарши курашга ажратилган маблағлар ўмарилаётганидан ташвиш билдирди

Танзила Норбоева маҳалла тизимини танқид қилиб, пандемияга қарши курашга ажратилган маблағлар ўмарилаётганидан ташвиш билдирди

Фото:«Senat.uz»

Бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Сенат раиси маҳалла тизимининг қуйи бўғинлари фаолиятини танқид қилиб, коронавирусга қарши кураш тадбирларига ажратилаётган маблағлар талон-тарож қилинганидан жиддий ташвиш билдирди.

« — Камбағалликни қисқартириш бўйича нимаики қилмайлик,  қабул қилинаётган фармон, қарорларнинг жойлардаги ижроси юзасидан ҳозирги ҳаракатларимиз бетартиб тарзда кечмоқда», — деди парламентнинг юқори палатаси раҳбари.

Маҳалла тизимининг жойлардаги қуйи тизимларда фаолият кўрсатаётганларнинг аксариятида эскича фикрлаш, эскича ишлашдан қутулмаётгани дард устига чипқон бўлаётгани мазмунида гапирар экан, аҳолига ижтимоий ёрдам маблағлари тарқатилишида очиқлик ва шаффофлик тамойилига амал қилинмаётгани айрим ҳудудларда норозиликлар келтириб чиқараётгани қайд этиб ўтди. Аҳолига ижтимоий ёрдам маблағлари тарқатилиши ортидан айрим ҳудудларда юзага келаётган норозиликлар юзасидан бирорта депутат ёки сенатор чиқиб фикр билдирмагани ҳам Танзила Камоловнанинг эътирозига сабаб бўлди.

« — Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатга эътиборни қаратмоқчиман. Коронавирусга қарши кураш тадбирларига ажратилаётган маблағлар, аниқроғи Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари талон-торож қилинаётгани бизни ташвишлантирмоқда. Хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда жамғарманинг 1 млрд 750 миллион сўмдан зиёд маблағи талон-торож қилингани масаласи ҳам жиддий эътибор қаратишни талаб қилади», — деди Сенат раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг