Танзила Норбоева 12 мингдан ортиқ оила қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаётганини айтди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимизда хотин-қизларга алоқадор бир қанча масалалар, бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева маърузасида юртимизда қонуний никоҳдан ўтмасдан, фақат шаръий никоҳ билан яшаётганлар борасида тўхталиб ўтди.
– Биламизки, бундай никоҳлар қонунчилигимизда ноқонуний никоҳ ҳисобланади ва юртимизда 12 мингдан ортиқ оила қонунан никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётгани аниқланди. Шундан маҳалла ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аралашуви билан 5152 та оила никоҳи қонунийлаштирилди, – деди Танзила Норбоева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter