Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талаба қизларга контракт тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади — Шавкат Мирзиёев

Талаба қизларга контракт тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бугун 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан сўзлаётган нутқида аёлларга эътибор ҳақида гапириб ўтди.

— Ислоҳотларимиз халқимизни рози қилишга қаратилган, шу сабабли ҳам барча раҳбарлар қуйига тушиб, ишлашга ўргандилар.

Биз аёлларимиз кўзидаги қайғу ёшини хурсандчилик, ғалаба ва бахт ёшига айлантиришимиз керак. Ҳар қандай халқнинг камолини аёлларнинг даражасига қараб белгилаш мумкин.

Донишманд халқимиз бежизга «биргина қизни ўқитиш, бутун оилани ўқитиш, демакдир», деб бежизга айтмаган.

Қизларимизнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлиб, жамиятда ҳамда ўз оиласида муносиб ўрин топиши учун бошлаган ишларимизни, бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз.

Бу борада, аввало, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат доирасида пойтахтда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумларини ташкил этамиз.

Барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг