Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистга таҳдид, йўқ концертга сотилган чипталар, ҳожатхонада ҳалок бўлганлар, «Telegram»да фирибгарлик, Кемерово фожиаси ва бошқа хабарлар

Журналистга таҳдид, йўқ концертга сотилган чипталар, ҳожатхонада ҳалок бўлганлар, «Telegram»да фирибгарлик, Кемерово фожиаси ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Кемерово шаҳри марказидаги савдо комплексида эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан ёнғин туфайли 53 киши ҳаётдан кўз юмди.

Халқаро конференция

Халқаро конференция иштирокчилари Тошкентга етиб келмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.

Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Учрашув чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қатарнинг терроризмга қарши кураш бўйича махсус вакили Тошкентга келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Афғонистон Президенти Тошкентга етиб келди

Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига миннатдорлик билдирди

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шэннон ушбу анжуманда иштирок этиш таклифи учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннадорлик изҳор қилди. Мазкур муҳим халқаро тадбирнинг ўз вақтида ўтказилаётгани ва долзарблиги алоҳида таъкидланди.

Афғонистон Президенти ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, савдо, трансорт ва энергетика соҳаларидаги лойиҳалар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги дастурларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Жамият

Самарқанд дунёнинг энг гўзал 15 шаҳри орасида 6-ўринни эгаллади

Мутахассисларнинг айтишича, улар фотосуратлар олиш учун жуда ҳам мос ҳамда унутилмас таассуротлар ҳадя этади.

Журналистнинг орқасида кими бор… ёхуд «текшир-текшир»дан мақсад нима?

Журналист Беҳзод Қобуловнинг «Facebook»даги ўз саҳифасида чиқиши, «Жамият» газетасида чоп этилган «Комиссия «мудҳиш хато»ни топди» («Хаbar.uz» ахборот сайтида ҳам эълон қилинди) сарлавҳали мақоласи айни шу мавзу атрофида фикр юритишимизга туртки бўлди.

Германиядаги ўзбек. У қандай қилиб оламшумул лойиҳа иштирокчисига айланди? (Эксклюзив интервью)

Германия аэрокосмик марказидаги сунъий қуёш прожекторларининг нури бир нуқтага йўналтирилса, ҳарорат Целсий бўйича 3 ярим минг даражага етар экан. Қурилма шу қадар кучли эканидан, уни радиацион ҳимояланган бинога жойлаштиришга тўғри келади. Лампалар ёниқлигида хонага кирган одам ўша заҳоти куйиб кетади.

Ўқитувчи жалб этилмаган шу иш қолганмиди?..

Бундай йўқловдан ким хурсанд бўлмайди, дейсиз? Эътибордан бош осмонга етди.

23 яшар ўқитувчининг ўлими тафсилотларини суриштирган журналист ўзига босим ва таҳдид бўлаётганини айтмоқда

«Xabar.uz»нинг Самарқанд вилоятидаги махсус мухбири, журналист Каримберди Тўрамурод ўзининг «Facebook»даги саҳифасида каттақўрғонлик ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими тафсилотларини ёритганидан сўнг унга нисбатан босим ва таҳдидлар бўлаётганини маълум қилди.

Президент назари тушган қишлоқ (видео)

Иштихон тумани Ҳумо қишлоқ фуқаролари йиғинига қарашли Хина қишлоғидаги уч ҳожидан бири, қўлидан давлат раҳбари чой ичган инсон — Тошқувват ҳожи Ражабов билан суҳбатлашдик. Шавкат Мирзиёев ўтирган сўрида ўтириб, Ҳожи бува билан қишлоқ тарихи, бугуни, эртаси ҳақида гурунг қилдик.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар ИИББ шаънини топтаганлар жиноий жавобгарликкача тортилиши мумкин

Сурхондарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Х.Ж. атайин Тошкент шаҳар ИИББ ходиминининг ғурурини топтагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шайхонтоҳур туман маъмурий судининг қарорига кўра, фуқаро Х.Ж.га ЭКИҲнинг 10 баравари, яъни 1 722 400 сўм миқдорида жарима солинди.

Таълим

Ўқувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи паст бўлган академик лицей директорлари жазоланади

Бунда интизомий жазо қўлланилган раҳбар ходимларга нисбатан кейинги ўқув йили давомида иш ҳақига устама белгилашга йўл қўйилмайди.

Маданият

Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти иккинчи марта бекор бўлди. Сотилган чипталар учун ким жавоб беради?

Григорий Лепс-ку майли, бошқа юртда яшайди. Ўзбекистондаги одатларни ва «одатлар»ни билмаслиги мумкин. Ташкилотчиларнинг техник хатоси туфайли деб ёзган ва мухлислардан узр сўраган. Узр сўраш маданияти уларда яхши шаклланган.

«Scorpion» триллерини суратга олиш ишлари бошланди (фото)

Шу йилнинг 28 март куни соат 11:00да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс-клуби залида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Мурат Йилдирим иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ҳодиса

Мирзо Улуғбек туманида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар беришларича, ўт ўчирувчилар гуруҳи ҳодиса жойига соат 02:19 да етиб келишди. Ёнғин 02:31 да ўчирилди.

Мирзо Улуғбек туманида юз берган ёнғин сабаби эълон қилинди

Юз берган ёнғин оқибатида ҳар икки бинонинг том қисми ҳамда «Чопар» кафеси филиали биносининг ички қисми шикастланган. Қурбонлар йўқ.

Наманганда «iPhone» ортидан ҳожатхонага тушганлар ҳалок бўлди

Буни кўрган Б.Раҳматовнинг отаси Ҳ.Раҳматов ёрдамга шошилади ва ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланади.

Спорт

Марокаш матбуоти Ўзбекистонни «кучсиз» деб атади

Айни пайтда Ўзбекистон ФИФА рейтингининг 72-ўринини банд қилган. Шундай бўлишига қарамасдан, улар Сенегал термаси билан бўлган дуранг ўйнай олишди. Бу ҳеч нарсани англатмайдими?

Иқтисодиёт

Президент қарори: импорт қилинадиган товарлар учун янги имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 24 март куни «Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 27 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Технология

Полициячилар «iPhone»ларни уларнинг эгаси вафот этгач блокдан чиқара олади

Полициячиларга жиноятчининг «iPhone» смартфонини блокдан чиқаришга рухсат бериш борасидаги баҳс-мунозаралар ҳамон давом этмоқда.

«UzCard» телеграмда уя қурган фирибгарлардан огоҳлантирди

«UzCard» барча пластик карта эгаларини фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун хушёр бўлишга чақирди.

Тавсия қиламиз

Одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётганларга етарли жазо бериладими?

Ана шу ерда савол туғилади: хўш, ҳукуматимиз чет элларда ишлаб юрган юртдошларимизнинг ҳимояси учун кўп ишларни қилаётган экан, яна кўп ишларни қилмоқчи экан, бу ишлар яхши, лекин ўзимизда, мамлакатимизда мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганларнинг ҳимояси учун нима қилинаяпти?

Нега Зулфиячи деганда Тэтчер ва Кюри каби интеллектуаллар кўз олдимизга келмайди?

Зулфия мукофотини олган қизлар дунёни бошқача рангларда кўришади. Қанийди мен ҳам дунёни уларнинг кўзи билан кўра олсайдим... Ҳаммаси конвейердан чиққан бир хил одамчаларга ўхшайди... Инсонда интеллект чиройли гапириш билан белгиланганида тўйдаги бошловчилар бугун фан доктори бўлишармиди...

Ўқитувчининг маоши ошгани яхши, бироқ...

Радио, телевидение ва матбуотдаги чиқишларда ушбу мавзуга дахлдор мураккаб масалалар орасида асосий бир муаммо назардан четда қолиб келади. Таълимда сифатга эришмоқ учун биринчи навбатда синфда ўқувчилар сонини анча камайтириш лозим. Ҳозир ҳар бир синфда 35-40 нафаргача ўқувчи таълим олади. Бу рақам коллеж ва лицей гуруҳларида сал камайиши мумкин. Бироқ уларда...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг