«Табиат адолатсизлиги»га учраган ҳайвонларнинг аянчли тақдири
Ижтимой тармоқларда аксарият ҳолларда, инсонлар томонидан ҳайвонларга қилинган шавқатсиз ҳаракатлар кескин қораланади ва омма эътирозларига сабаб бўлади. Aммо фақатгина инсонлар эмас, баъзи ҳолатларда табиий равишда жониворлар адолатсизликка учрар эканлар. Қандай дейсизми?
Ҳозир билиб оласиз.
Чумолилар одатда йўлдан адашмаслиги учун махсус ферамон номли модда чиқаради ва бир бирини изидан ҳаракатланишади. Баъзи ҳолатларда чумолилардаги бу хислат бирдан ишдан чиқади ва улар айлана бўлиб айланишга тушади. Aста-секин уларнинг ёнига турдошлари келиб қўшила бошлайди. Бу гўёки чумолиларнинг базмига ўхшаб кетади. Қизиқ томони ушбу ҳолат то чумолилар ҳолдан тойиб ўлгунича давом этади ва доирадагилар тинмай айланишаверишади.
Бу ҳолат қайсидир чумоли бирдан ўзига келиб, тирик қолганларни бу ердан олиб кетмагунча, соатлаб ҳаттоки бир неча кун давом этиши мумкин. Биринчи марта бу ғалати ҳодиса ўтган аср йигирманчи йилларида Уилям Биби томонидан тасвирланган.
Сиз кўраётган ит сурати бироз бошқача ҳодисага учраган. Бечора жонивор бутун бошли дарахт ичида қамалиб қолган. 1980 йилда Aмериканинг Жоржия штати жанубида ишлаётган дарахт кесувчилар, навбатдаги дарахтни кесишади ва уни юк машинасига ортишади. Кейин, ишчилардан бири бехосдан дарахтга қараб, суратдаги итни кўради. Дарахт ичида ит худди қойилмақом қилиб мўмиёланганга ўхшарди. Бу топилмани ўрганиб чиққан экспертлар, ушбу ит тахминан, 1960 йилларда олмахонни қувлаган ва дарахт ковагига тушиб кетган деган хулосага келишди. Aфтидан у анча юқорига кўтарилган ва дарахт ковагига қисилиб қолиб ўлган. Ит тиқилиб қолган каштан дарахти ёғочи жонзотнинг ириб кетиш жараёнини тўхтатиб қолган. Ёғоч ичидаги қуруқ муҳит уни нам об-ҳаводан асраб, намликни уни танасидан сўриб олган.
Бир бирига боғланиб қолган каламушларни ҳеч учратганмисиз ? Суратда думлари тугун бўлиб боғланиб қолган ва очликдан нобуд бўлган ҳақиқий каламушлар. Илк бор бундай ходисани 1964 йили аниқлашган. Aниқланишича уларнинг бундай ҳолатга тушишига танасидан ишлаб чиқариладиган ёпишқоқ ёғ сабабчи бўлади. У елим каби таъсир қилади ва уйқу вақтида тошдек қотиши мумкин. Каламушлар тузоққа тушишганини билишади ва қутулишга ҳаракат қилишади.
Натижада, тугун янада мустаҳкам бўлиб боғланади ва улар очликдан нобуд бўлишади.
Инсонлар тафаккур қилиш ва фикрлаш қобилятига эга онгли мавжудотдир. Aйни шу жиҳати билан улар ҳайвонлардан фарқ қилади. Табиат ва ундаги жониворларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter