Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида итларни шафқатсизларча сўйган фуқаро қамалди

Тошкент вилоятида итларни шафқатсизларча сўйган фуқаро қамалди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида итлар шафқатсизларча сўйилиб, териси шилиб олингани хабар берилганди. 

Жорий йилнинг 11 март куни Юқори Чирчиқ туманида ўтказилган суд мажлисида 1986 йилда туғилган фуқаро Б.Х. ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111 моддаси 2 қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳаракат маъмурий жазодан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (Жиноят кодекси 202(1)-моддаси).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг