Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда яна 15 та онлайн кузатув камералари ўрнатилди

Сурхондарёда яна 15 та онлайн кузатув камералари ўрнатилди

Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Сурхондарёга 15 та онлайн кузатув камералари олиб келиниб, аҳоли зич жойлашган ва ноқонуний чиқиндихоналар ҳосил бўладиган ҳудудларга ўрнатилди.

Маълумот учун, дастлаб Термиз шаҳрида 10 та ҳудудда онлайн кузатув камералари ўрнатилган эди.

Бугунги кунда келиб Сурхондарё, Андижон, Сирдарё, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида онлайн кузатув камералари фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай камералар қўйилади.

Таъкидлаш жоизки, бу камералар нафақат белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам ўз вақтида аниқлаб, чора кўриш имконини беради. Мақсад атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, экологик ҳуқуқбузарликларни бартараф этишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг