Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 90 фоизга етказилади
Аҳолининг ҳаёт сифати ва саломатлиги омилларидан бири — тоза ичимлик суви. Лекин бугунги кунда Сурхондарё аҳолисининг атиги 58 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, холос. Бугунги тақдимотда ана шу муаммо ва унинг ечимлари ҳақида ҳам гап борди.
Таъкидланишича, вилоятнинг жанубий туманлари ва Термиз шаҳрида сув минерализацияси миқдори юқори.
Шу боис Президент ўтган йили Тўпаланг сув омборидан тармоқ тортиш ташаббусини илгари сурган эди. Бу бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиб, ишга киришилган. Бугунгача 47 километр қувур тортилиб, ичимлик суви Сариосиё марказигача олиб борилган. Йил якунигача Денов ва Шўрчи туманларига етказиш режалаштирилган.
Лойиҳага кўра, бир кеча-кундузда 200 минг куб метр сув тозалаш иншооти, қарийб 400 километр магистрал қувур тортилади. Натижада ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 90 фоизга етади.
Давлатимиз раҳбари бунинг учун туман ва маҳаллалар ичидаги қувурларни ҳам тиклаш, янги тармоқлар қуриш ва сифатли хизматни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter