Сурхондарё ҳокими: «Ваҳимага ўрин йўқ»
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тўпаланг сув омборига бориб, у ердан туриб аҳолига мурожаат қилган ва ваҳима қилмасликни сўраган.
«Эрталабки ҳолат Тўпаланг сув омборидаги ГЭСда юз берган. ГЭСга сув кирадиган қисмда озгина носозликлар бўлган, озроқ тошқин бўлган. Лекин ҳозирги пайтда бу барқарор ишлаб турибди, сув омборида ҳеч қандай талафот йўқ», деган ҳоким.
Ҳокимнинг айтишича, бугун воқеа жойида тегишли комиссия ишлаяпти, қисқа вақтда ҳамма носозлик бартараф этилади. Боболовнинг фуқаролардан ваҳима қилмасликни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўпаланг ГЭСдан сув тошаётгани ҳақида видеолар тарқалган, ФВВ буни тасдиқлаганди. Кейинроқ ГЭС раҳбари ҳам тезкор баёнот берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter