Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Мирзиёева Суриядан қайтган болалар билан байрамда қатнашди

Шаҳноза Мирзиёева Суриядан қайтган болалар билан байрамда қатнашди

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

1 июнь куни мактабгача таълим вазирлиги (МТВ) Яқин Шарқда узоқ давом этган қуролли можаролар ҳудудларидан қайтган аёллар ва болалар учун байрам ташкил этди. Бу ҳақда мактабгача таълим вазирлиги томонидан маълумот тарқатилди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Суриядан қайтган аёллар ва болалар учун Тошкент вилоятидаги санаторий ҳудудида болалар байрами ташкил этилди. Турли ёшдаги 100дан ортиқ болалар учун совғалар ва ширинликлар тақдим этилди, ижодий маҳорат дарслари ва аниматорлар иштирокидаги ёрқин чиқишлар тайёрланди.

«Қуролли можаролар ҳудудларидан қайтган болаларни олдинда ижтимоий мослашув каби мураккаб давр кутмоқда. Бугунги байрам улардаги ижобий ҳис-туйғуларни қайта тиклаш ва ҳаётларининг дастлабки йилларида кўрган жабр ва аянчли хотираларини оз бўлса-да бартараф этишга қаратилган биринчи қадамдир. Болаларнинг тинч ҳаётга қайтганига уч кун бўлди ва биз уларда ижобий ҳиссиётлар пайдо бўлаётганини кўряпмиз: улар атрофдагилар учун тобора очилиб, ҳаётга қизиқувчанликни намоён этишмоқда. Аммо болаларнинг жамиятга тўлиқ мослашувчи учун хали жуда кўп ишлар амалга оширилиши лозим. Уларнинг жамиятга ва дунёга бўлган ишончини тиклаш учун барчамиздан вақт, сабр ва чексиз муҳаббат талаб этилади», - дейди МТВнинг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш ва стратегик ривожлантириш бўйича бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.

Шаҳноза Мирзиёева зиддиятли ҳудудлардан қайтган аёллар билан суҳбатлашар экан, уларнинг дардларини тинглади ва йўллаган саволларига жавоб берди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир бола, қаерда туғилганидан қатъи назар, давлат ҳимояси остида бўлади, болаларнинг оналари эса психологик ва ижтимоий ёрдам билан таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг