Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судоче кўллар тизими халқаро аҳамиятга эга бўлган номинациясига киритилди

Судоче кўллар тизими халқаро аҳамиятга эга бўлган номинациясига киритилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Судоче кўллар тизимини Рамсар рўйхатига халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритиш бўйича расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича барча ишларни якунлади.

Объект рўйхатга 2522-рақам остида киритилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Судоче кўллар тизимини халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудуди деб
эълон қилганди

Бугунги кунда чегаралари аниқланган кўллар Рамсар конвенциясининг 2.1-моддасига мувофиқ расмий равишда Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилган.

Айни пайтда республикадаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерларнинг умумий сони тўрттага етди ва бу ҳудудларнинг майдони бугунги кунда 674,4 минг гектарни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, Конвенция котибияти хабарида рўйхатга янги объектнинг киритилиши Ўзбекистоннинг дунёдаги энг муҳим сув-ботқоқ ерларини сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга қаратилган Рамсар конвенциясини амалга оширишга содиқлигини кўрсатиши алоҳида таъкидланган.

Ҳужжатдан мақсад глобал биохилма-хилликни сақлаш ва инсон ҳаётининг барқарор ривожланиши учун муҳим бўлган сув-ботқоқ ерларнинг халқаро тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Маълумот учун, Судоче 1960-йилларда дунёдаги тўртинчи йирик кўл ҳисобланган Орол денгизининг кичик қисми бўлиб, жорий йилнинг май ойида кўллар тизими Ўзбекистондаги халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилган 4-объектга айланди. Рўйхатга, шунингдек, юртимизнинг Денгизкўл кўли (2001), Арнасой кўллар тизими (2008), Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020) кирган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг