Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд: «Боланинг исми жинсига мос бўлиши керак»

Суд: «Боланинг исми жинсига мос бўлиши керак»

Фoтo: «Twitter.com»

«Mirror» нашри хабар беришича, бу воқеа ўз қизига Блю (Blu) деб исм қўйган италян оиласи билан юз берди. Уларга суддан келган хабарда боланинг исмини ўзгартиришлари шартлиги, акс ҳолда суднинг ўзи янги исм қўйиши маълум қилинган.

Болага исмни ота-онаси Лука ва Виктория танлашганди: Блю (Blu) — «bella, luminosa, unica», яъни «чиройли, ёрқин, ўзига хос» дегани. Бироқ Италия қонунчилигида болага унинг гендер аломатлари бўйича исм қўйиш белгилаб қўйилган.

Blu италян тилида «кўк» деган маънони ҳам англатади. Масалан, таниқли хонандалар оиласи Jaу-Z ва Бeйoнce ҳам катта қизларига Блю Aйви (Blue Ivу) деб ном қўйишган.

Италия миллий статистика агентлиги маълум қилишича, 2016 йили мамлакатдаги олти нафар, 2015 йили эса беш нафар қизга Блю исми қўйилган. Миланда икки нафар Bepдe (Verde) исмли бола яшайди, бу таржима қилинганда «яшил» маъносини беради.

2012 йили қизига Aндpea (Andrea) исмини қўйган ота-она судга чақирилганди. Бу инглиззабон мамлакатларда қизлар учун оммалашган исм бўлса-да, Италияда эркаклар исми ҳисобланади.

Гарчи аввалига суд қизнинг исмини Жулияга алмаштиришни истаган бўлса-да, охир-оқибат Лука ва Виктория бу ишни енгиб чиқишди, уларнинг қизи Блюлигича қолди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг