ССВнинг вилоят бошқарма бошлиқларига ҳайфсан берилди
Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига масъулиятсизлик билан ёндашган бир бошқарма бошлиқларига интизомий чоралар кўрилди.
Мурожаатларни кўриб чиқишнинг қонунда белгиланган муддатлари бузилишига йўл қўйганлиги учун вазирнинг тегишли буйруқлари билан Андижон (С.Юсупов), Жиззах (О.Махмудова), Наманган (А.Иминов), Самарқанд (Д.Жуманиязов) ва Сурхондарё (К.Абдувохидов) вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ҳайфсан эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter