Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Совуқ ва ёмғирли кунлар яқинлашмоқда

Совуқ ва ёмғирли кунлар яқинлашмоқда

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзгидромет» 17-20 октябр кунларига кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим қилди.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 17 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 15-20°, 18 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 13-18°, 19 октябрда кечаси 0-5° илиқгача, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 13-18° гача пасаяди, 20 октябрда кечаси 2-7°, кундузи 17-22° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19-20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

17-18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 9-14°, кундузи 20-25°, 18 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 15-20°, 19 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 15-20°, 20 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° бўлади.

Навоий вилоятининг шимолида 17 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 15-20°, 18 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 13-18°, 19 октябрда кечаси 0-5°, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 13-18°, 20 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° бўлади

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 17 октябрда кечаси 8-13°, кундузи 20-25°, 18 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 15-20°, 19 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 15-20°, 20 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 17 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 18 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 15-20°, 19-20 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 15-20° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 17 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 18 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 15-20°, 19-20 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 17-19 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин). Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 8-13°, кундузи 20-25°, 18 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 15-20°,19 октябрда кечаси 2° совуқгача-3° илиқгача, кундузи 3-8° илиқгача, 20 октябрда кечаси 2° совуқгача-3° илиқгача бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг