Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Совуқ об-ҳаво ортга чекина бошлайди, ҳафта охирида эса...

Совуқ об-ҳаво ортга чекина бошлайди, ҳафта охирида эса...

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудудлари устидаги антициклоннинг совуқ периферияси кучсизланади, республиканинг барча ҳудудларида об-ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бироз кўтарилади.

24-25 ноябрда республика ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан яна ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, лекин бу массалар аввалгисига ўхшаб унча совуқ бўлмайди. Ушбу ҳаво массалари натижасида 24 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 25 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин.

Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, об-ҳаво булутли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24 ноябрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даражагача илиқ, 25 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даражагача илиқ бўлади.

26 ноябрда антициклон периферияси ортга чекинади, Ўзбекистон ҳудудларига деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади. Республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси совуқ бироз кучсиз бўлади ва 0-5 даража совуқни ташкил этади, кундузи ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача кўтарилади, бу ҳароратнинг меъёрий қийматларига яқиндир.

27 норябрда республиканинг шимолига Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массаларини кириб келиши билан баъзи жойларда қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари манфий қийматларгача бироз кўтарилади, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида, жанубда 11-13 даража илиққача бўлади.

28 ноябрда бу совуқ ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқалади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 ноябрда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқдан 2 даражагача илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади, бу меъёрдан 5-7 даражага камдир. Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг