Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўнгги уч ойда ўрнатилган янги фоторадарлар бўйича маълумот берилди

Сўнгги уч ойда ўрнатилган янги фоторадарлар бўйича маълумот берилди

фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллари бўйича маълумотларнинг очиқланиш ҳолати бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг ўтказди

Маълум бўлишича, республика ҳудудидаги автомобиль йўлларида 2022 йил биринчи чорагида жами 37 та янги фоторадар ҳамда кузатув камералари ишга туширилган. Улардан 4 таси хавфсизлик камарини тақмаслик ёки ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганлик ҳолатини аниқловчи кузатув камераси, 33 таси эса ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан ошириб юборганлик ҳолатини аниқловчи фоторадар қурилмаларидир.

Янги ишга туширилган фоторадар ҳамда кузатув камералари ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Сурхондарё вилоятида – 10 та;

Хоразм вилоятида – 7 та;

Қашқадарё вилоятида – 5 та;

Тошкент шаҳарида – 5 та;

Фарғона вилоятида – 4 та;

Тошкент вилоятида – 4 та;

Бухоро вилоятида – 2 та.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг