«Солиғини сўрамай туради»: Избоскан ҳокимининг аудиоси тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоиловга тегишли бўлган аудио тарқалган. Унда ҳокимнинг журналист билан суҳбатини эшитиш мумкин.
Мулоқот пайтида туман ҳокимлиги айби билан тадбиркорлик субъекти томонидан тўланмай келаётган катта миқдордаги солиқ ҳақида гап кетган. Ҳоким эса «Солиғини сўрамай туради, мен айтиб қўяман» қабилида гап айтган.
Гап шундаки, 2021 йил ноябрь ойида «Яшил макон» лойиҳаси бошланган эди. Унга кўра, ҳар бир маҳаллий ҳоким бўш турган ерларга кўчат экиши керак эди. Избоскан ҳокимлиги ҳам маҳаллий тадбиркорга нархи 1,3 млрд. сўм бўлган 300 мингта кўчатга буюртма берган, аммо ҳалигача бу пулларни тўлаб бермаган.
Ушбу ҳолатга ҳозирча на Андижон вилояти ёки Избоскан тумани ҳокимликлари ва на Давлат солиқ қўмитаси изоҳ берган.
Андижон вилояти бугун тренддан тушмай қолди. Аввалроқ Избоскан ҳокими бир кунда 49 та ер майдонини ўзига ўтказиб олган бўлса, кейинроқ Андижон вилояти ҳокими барча андижонликларга «Андижон полкаси»га ўйнашни топширган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter