Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазири: «Энди ҳар бир шифокорга бажарган ишига қараб маош тўланади»

Соғлиқни сақлаш вазири: «Энди ҳар бир шифокорга бажарган ишига қараб маош тўланади»

Фото: Скриншот

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Kun.uz» нашрига берган интервюсида шифокорлар маоши масаласида гапирар экан, эндиликда тиббиёт ходимларига маош тўлашда рейтинг тизими жорий этилишини таъкидлаган.

«Мана бу йил президентимиз қарори шифокорлар маоши алоҳида, ўзлари учун оширилди. Кейинги йил 1 апрелдан ойлик яна ошади. Қарор билан махсус жамғарма ташкил қилинди. Илгари ҳаммага тенг ойлик бериларди. Энди янги тизим яратилди, ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг фаолияти рейтинг асосида баҳоланади. Бунинг мезонлари, индикаторлари бор, уларнинг бажарган ишига қараб ойлик тўлаш амалга оширилади» деган вазир.

Алишер Шодмоновнинг фикрича, бу ҳолатда шифокорлар ўз маошини икки-уч баробаргача ошириш имкониятига эга бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг