«Йўқолиб қолган» Камолиддин Раббимов жарима тўлайдиган бўлди
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабарлар юзасидан ИИВ баёнот берди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.
Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилди, деди Ғиёсов.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг расмий телеграм канали маълум қилишича, Камолиддин Раббимов суди якунланган ва унга жарима жазоси белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter