«Бегона» тажриба: симёғочга эълон ёпиштирганлар жазоланади
Ўз шаҳарлари жозибадорлигини оширишга эътибор қаратган Киев кенгаши (Украина) симёғочларга реклама эълонларини ёпиштирувчиларга қарши курашишга қарор қилди.
Янги қоидалар реклама варақларини симёғочлардан ташқари кўча чироқлари, деворлар, бинолар фасадларига жойлаштиришни ҳам ман этади. Муқобил таклиф сифатида маxсус ахборот стендлари ва доскаларини ўрнатиш кўзда тутиляпти, дейилади Киев шаҳар кенгаши матбуот хизмати хабарида.
Шунга қарамасдан, кимда-ким «тизимга қарши чиқиб» рухсат этилмаган жойларга ўз рекламасини ёпиштириб кетаверса, қоидабузарларга ўша реклама эълонида кўрсатилган телефон рақами орқали чиқилиб, маъмурий жаримани тўлаш талаби қўйилади. То жарима тўланмагунича, «рекламачилар» тармоқ бандлигидан потенциал мижозлари билан боғлана олишмаслиги учун, ҳар бир неча дақиқада уларнинг телефонларига автоматик равишда қўнғироқлар амалга оширилаверади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter