Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сифатсиз уй-жой қурилиши: «Қишлоқ қурилиш инвест» ушбу муаммога ечим топди

Сифатсиз уй-жой қурилиши: «Қишлоқ қурилиш инвест» ушбу муаммога ечим топди

Фото: «Uzbekistan24.uz»

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси томонидан қишлоқ массивларида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши борасидаги чора-тадбирлар ва 2018 йилдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастурига кўра уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоиз этиб белгиланган бўлса, янги дастурда ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйлар учун 15 фоизни ташкил этмоқда.

Хабарда қайд этилишича, янги қурилган уй-жойларнинг сифати борасидаги муаммоларнинг олдини олиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш учун уй-жойларни қуриш билан шуғулланаётган корхоналарнинг 5 фоиз маблағи бир йилдан кейин уларнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади. Бу маблағнинг ушлаб турилишига сабаб, агар шу даврда янги уй-жойда яшаётган аҳолидан сифат борасида мурожаатлар тушса, маблағ таъмирлаш ишларига сарфланади. Бундай шикоятлар бўлмаган тақдирда кафолат муддатидан кейин қурилиш ташкилотига мазкур маблағ қайтариб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг