Намунавий уй-жой сифатсиз қурилган бўлса, ким жавобгар?
«Мен туманимиздан намунавий уй-жойни сотиб олганман. Ҳозирги кунда уйнинг қурилиши тугалланмаган ва мазкур уй сифатсиз қуриляпти. Уйнинг сифатини кимдан талаб қиламан?»
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига асосан, қурилишнинг назоратини ягона буюртмачи инжиниринг компанияси амалга оширади. Шунингдек, қурилишнинг сифатли олиб борилиши ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан ушбу компания масъул ҳисобланади.
Бундан ташқари, қишлоқ ҳудудларида намунавий уй-жойларнинг сифатли ва ўз вақтида қурилишида вилоят ҳокимликлари ва прокуратура органларининг назорат функцияси мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter