Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сифатсиз аккумулятор сотган тадбиркор уни янгисига алмаштириб берди

Сифатсиз аккумулятор сотган тадбиркор уни янгисига алмаштириб берди

Фото: helping-auto.ru

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси «Ишонч телефони»га Кармана тумани, Маликрабод қўрғонида яшовчи фуқаро М. Ўринбоевдан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда айтилишича, фуқаро Навоий шаҳридаги «Технопланет» савдо мажмуасида жойлашган автомобил эҳтиёт қисмлари сотиш дўконидан ўтган йилнинг сентябрь ойида ўзининг «Тико» автомобили учун 350 минг сўмга 2 йил кафолат муддатига эга аккумулятор сотиб олган.

Аммо аккумулятор 3 ойдан сўнг ишламай қолган. Фуқаро сифатсиз маҳсулот сотган тадбиркорга бу ҳақда мурожаат қилади, аммо у турли важлар билан уни алмаштириб бермаган.

Воқеа Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳамда фуқаронинг ўзи иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида сифатсиз аккумулятор янгисига алмаштириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг