Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага тегишли 130 миллион АҚШ долларини Ўзбекистонга қайтаришга қарор қилди
Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатиб қўйилган пулларининг 130 миллион доллaрлик қисми Ўзбекистонга қайтариладиган бўлди. Бу ҳақда Швейцария Бош прокуратураси маълум қилди.
Швейцария Бош прокуратураси баëнотида олти йилдан бери олиб борилаëтган мураккаб жиноят иши терговининг бир қисми сифатида Бош прокуратура ширкатлар, хусусан, Ўзбекистон бозорига кирмоқчи ёки фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган хориж ширкатларидан катта миқдордаги пулнинг ноқонуний олиниш схемасини фош қилувчи далилларга эга бўлгани, бу пуллар хориж, асосан, Швейцарияда ювилгани, тергов хулосасидан келиб чиқиб, музлатилган пулларнинг 130 миллион франки (130 миллион АҚШ доллари) Ўзбекистонга қайтаришга оид дастлабки қарорга келингани айтилади.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларининг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётгани аввалроқ маълум бўлганди.
Ўшанда Гулнора Каримовага тегишли бўлган пулларнинг 800 миллион франки қайтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Швейцария прокуратурасининг баëнотида музлатилган пулларнинг қолган қисми тақдири ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Гулнора Каримова сўнгги 6 йилда илк марта ўзбек халқига мурожаат этгани хабар қилинган эди. Мурожаат матнини унинг қизи Имон Каримова Инстаграм саҳифасида эълон қилган. Мурожаатда Гулнора Каримова халқдан узр сўраган ва Ўзбекистонга 1,2 млрд долларни қайтарганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter