Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Жўраев: «Янги қонун лойиҳаси рус тилида халқ муҳокамасига қўйилган, қабул қилингандан кейин ўзбек тилига таржима қилинган»

Шуҳрат Жўраев: «Янги қонун лойиҳаси рус тилида халқ муҳокамасига қўйилган, қабул қилингандан кейин ўзбек тилига таржима қилинган»

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Жўраев ва бошқа мутасаддилар иштирокида интервью ва ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Унда 2019 йил 10 майда имзоланган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг аҳамияти, кўзда тутилган асосий мақсадлари ҳақида маълумот берилди.

«Daryo.uz» мухбири «Regulation.uz» сайтида «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг рус тилидаги варианти қўйилгани ҳақида гапириб, нега ҳужжатнинг ўзбек тилидаги варианти жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини сўради.

«Аксарият мутахассисларимиз рус тилида ҳужжат тайёрлашга кўникишган, – деди Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Жўраев. – Тўғри, янги қонун лойиҳаси рус тилида халқ муҳокамасига қўйилган. Бу биз томонимиздан йўл қўйилган хато, камчилик, тан оламиз. Лекин қабул қилингандан кейин ўзбек тилига таржима қилдик».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг