Шифокор қишда қайси сабзавотларни кўпроқ ейиш фойдали эканини айтди
Қиш мавсумида айрим сабзавот ва мевалар фойдали хусусиятларини йўқотади ёки ҳатто соғлиқ учун зарарли бўлиб қолади, дейди россиялик токсиколог Михаил Кутушов «Доктор Питер» порталига берган интервюсида.
Мутахассиснинг таъкидлашича, картошка, лавлаги, сабзи, шолғом ва пиёз ўзининг фойдали хусусиятларини қишда яхши сақлайди.
Aммо помидор, бодринг, исмалоқ, қулупнай ва баъзи олма навлари бу хусусияти билан мақтана олмайди. Улар узоқ вақт сақланмаслиги керак.
«Мева ва резаворлар таркибидаги фойдали моддаларни сақлаб қолишнинг ягона йўли музлатишдир. Уни кесиб, музлатгичга қўйиб, ейиш мумкин», деди шифокор.
Токсиколог кўпчилик сабзавот ва меваларнинг аниқ мавсумийлиги борлигини тушунтирди. Aгар улар иссиқхона шароитида етиштирилса, турли хил стимуляторлар қўшилади, бу одамлар учун хавфлидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter