Ўзбекистоннинг қайси вилоятида энг кўп сабзавот етиштирилиши айтилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,3 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,3 фоизга ошган.
Сабзавотлар етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Сурхондарё вилояти эгаллади. Етиштирилган сабзавотлар умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (17,7 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, юқори улуш Андижон (17,5 фоиз), Фарғона (13,1 фоиз) ва Тошкент (10,5 фоиз) вилоятларида ҳам қайд этилган.
Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон Республикаси (1,5 фоиз) ва Жиззах вилоятида (1,9 фоиз) кузатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter